Туркиялик меҳмон кутиб олинди



Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Туркия Республикасидаги фаоли, сиёсатчи олим Имоил Пўлат ҳамда таржимон, Тошкент Халқаро Кимё университети талабаси Зулейҳа Атабаева Фондда меҳмон бўлишди. Меҳмонларни Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кутиб олиб, уларга Фонд фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат давомида алоқаларни яхши йўлга қўйиш, ва келгуси йили кенг нишонланадиган Соҳибқирон таваллудининг 690 йиллик юбилейига кўрилаётган тайёргарликлар масалалари муҳокама қилинди. Юбилейга бағишлаб Туркияда бир халқаро анжуман ўтказиш имконлари ҳам кўриб чиқилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Ахборот хизмати