ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН
#ҳудудлардан_хабарлар










Куни кеча Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар А.С.Пушкин номидаги вилоят кутубхона марказида Ўзбекистон Республикасининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” номли адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи Зуҳра Бегим ҳамда шоира Эътибор Маҳмудова Она юртимиз – Ўзбекистонга бўлган меҳр-муҳаббати ва унинг порлоқ келажаги ҳақида гапириб, Ватанни мадҳ этувчи шеърларидан ўқиб беришди. Уюшма аъзоси Феруза Тоғаева, ижодкорлар Наим Нур, Нарзитош Юсупова, Қурбонали Ҳасанов ва бошқалар ижод намуналаридан ўқишди.
Тадбир якунида шоирлар кутубхонага китобларидан совға қилишди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқ ва расқлар кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Ахборот хизмати