Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

Тўпаланг сув омбори соҳилидаги мушоира

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси Муҳаммад Али бошлиқ бир гуруҳ ижодкорлар, фонд фаоллари Самарқанд Давлат университетининг Денов тадбиркорлик педагогика институти ўқитувчилари ва талабалари иштирокида Сурхондарё вилоятида Тўпаланг сув омбори соҳилида жўшқин мушоира ўтказдилар. Мушоирада Муҳаммад Али, Тошкент Давлат шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, «Шарқ юлдузи», «Звезда Востока» журналлари бош муҳаррири таниқли шоир ва моҳир таржимон Сирожиддин Рауф, институт ректори Ойбек Рўзиев ва бошқа ўқитувчилар, илғор талабалар сўзладилар, жўшиб шеърлар ўқидилар. Тоғнинг тепасида, мусаффо ҳавода, тип-тиниқ осмон тагида барчанинг руҳи яшноқ, кўнгиллар завқдан яйрарди. Мушоирада Она Ватан, Янги Ўзбекистон, она, муҳаббат, инсон қадри мавзуларида шеърлар жаранглади. Осмон тагидаги мушоира дилларда узоқ вақт сақланиб қолишига шубҳа йўқ.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan