Дилором Йўлдошева хонадонига ташриф
#ҳудудлардан_хабарлар
21 декабрь кунги Сурхондарёга сафар чоғида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ва бошқа меҳмонлар дунёнинг энг катта таъсирга эга 100 аёли рўйхатидан ўрин олган Сурхондарёлик тадбиркор Дилором Йўлдошеванинг уйига ҳам ташриф буюриб, иш жараёни билан яқиндан танишишди. Дилором Йўлдошеванинг метин иродаси ва барчага ўрнак бўлаётганини алоҳида эътироф этишди. Шунингдек суюкли адиб Муҳаммад Али Дилором Йўлдошевага ўз китоблари ва Фонд томонидан нашр этилган китоблардан совға қилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати