Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Амир Темур меросига бағишланган конфренция ўтказилди
#ҳудудлардан_хабарлар
Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Денов тумани ҳокимлиги ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамкорлигида буюк бобокалонимиз, Соҳибқирон Амир Темур меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш мақсадида «Буюк Амир Темур мероси – келажагимиз асоси» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда Халқаро Амир Темур хайрия фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, шоир ва таржимон, «Шарқ юлдузи» ва «Звезда Востока» журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, ёзувчи Тоштемир Турдиев, талаба-ёшлар ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Фонд раиси Муҳаммад Али Соҳибқирон бобомизнинг Чағониёнга бориши ва у ердаги қизиқарли тафсилотлар ҳақида талаба-ёшлар учун янги бўлган бир қатор маълумотлар айтиб ўтди. Шунингдек, маърузачилар Амир Темур бобомизнинг туркий ва ўзбек адабиётидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди. Конференция иштирокчилари Амир Темурнинг бой мероси билан боғлиқ талай қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати