Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

СОҲИБҚИРОН АМИР ТEМУР – БУЮК ВАТАНПАРВАР СИЙМО

#ҳудудлардан_хабарлар
Самарқанд вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси шахсий таркиби хизматчилари иштирокида жорий йилнинг 13 декабрь куни «Соҳибқирон Амир Темур – буюк ватанпарвар сиймо» шиори остида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди.
Учрашувда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим Амир Темурнинг маънавий мероси, ватанпарвар шахс сифатида қилган ишлари ҳамда бугунги кунда китобхонлик ва уни тарғиб қилиш мавзуси бўйича маъруза қилди. Амир Темур ва китоб ҳақидаги шеърларидан ўқиб берди.
Самарқанд вилоят фахрийлар Кенгаши раиси Рашид Шеров «Темур тузуклари» китоби ҳақида фикрларини билдирди. Ҳарбий хизматчилар ҳам фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan