Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

СамДАҚУда «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида адиблар билан тадбирлар ташкил этилди

#ҳудудлардан_хабарлар

 

Куннинг иккинчи ярмида университетга ташриф буюрган адибларимиз дастлаб Архитектура факультети музейида бўлдилар.

Шундан сўнг «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида ташкил этилган фотозона ва расмлар танлови кўргазмасига ташриф буюрдилар.

Катта фаоллар залида бўлиб ўтган учрашув Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» роман-эпопеяси асосида саҳналаштирилган томоша билан бошланди.

Адиблар билан суҳбатда уларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлган талабалар, университетнинг ҳаваскор ёш ижодкорлари шеърларини ҳам хушнудлик билан қабул қилдилар.

Тадбирда лойиҳа доирасида ташкил этилган «Заковат», «Расмлар танлови»нинг 1-, 2- ва 3-ўрин соҳиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Улуғбек юлдузлари» вокал ансамбли томонидан улашилган куй-қўшиқлар барчани бирдек хурсанд қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan