Миллатлараро тотувлик, дўстлик ришталари абадий бўлсин!
#ҳудудлардан_хабарлар
Жорий йилнинг 16 ноябрдан Ватанимизда бағрикенглик анжуманлари барча таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларда бўлиб ўтмоқда. Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонимизда 130 га яқин миллат вакиллари тинч ва осуда, тотувликда умргузаронлик қилиб келишмоқда.
Шу муносабат билан дунёда тинчлик-тотувлик дўстона қадриятларимизни мустаҳкамлаш ёш авлодга барча миллат қадриятларини, урф одатларини сингдириш, ўқтириш мақсадида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда мактабнинг рус тили, тарих фанлари ўқитувчилари Насиба Шокирова, Фотима Очилова, мактаб директори Фаёза Исматовалар мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир муносабати билан бир неча марта Ўзбекистонимизга жумладан қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрида бўлган Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қозоғистон Республикаси бўлими бошлиғи, «Дўстлик» ўзбеклар Ассоциасияси раҳбари Икром Ҳошимжонов миллий бағрикенглик, дўстлик ришталари ҳақида ўз табригини йўллади.
Қизиқарли ва уюшқоқлик билан ташкил этилган анжуманда Шаҳрисабз шаҳридаги 25 та мактабдан вакиллар анжуманга иштирок этишди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати