Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Самарқанд шаҳридаги 68-мактабда давом этди

«Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Самарқанд шаҳридаги 68-мактабда давом этди

#ҳудудлардан_хабарлар

Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор Ҳумоюн Акбаров ва институт профессор-ўқитувчиларидан иборат бадиий жамоа Самарқанд шаҳридаги 68-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан учрашув ўтказди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди. Ўқувчиларга бадиий адабиёт билан бирга ҳар бир ёшда Ватанга муҳаббат, даҳлдорлик ҳисси бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, бугунги замонавий дунёда инновацион технологиялар билан бир қаторда китоб мутолаасини ҳам интизом билан давом эттириш юзасидан турли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Ўқувчи ёшларга китоблар жамланмаси совға қилинди.

Самарқанд шаҳридаги 68-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда «Мактабга китоб улашаман» лойиҳаси доирасида ўқувчиларга бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan