Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ПОЙДEВОРИ

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ПОЙДEВОРИ

#ҳудудлардан_хабарлар

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими биноси мажлислар залида ижодкорлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан «Конституция – бахтимиз пойдевори!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Фонднинг вилоят бўлими бошлиғи, шоира Зуҳра Бегим олиб борди. Уюшманинг вилоят бўлими етакчи мутахассиси Муҳаммадризо Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Ҳамида Каримова, Раҳим Наим, Раъно Одилова, Баҳора Шодмонова, Феруза Тоғаева ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган моддалар ва уларнинг жамиятимиздаги ўрни ҳамда Амир Темурнинг «Темур тузуклари» китоби ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди, Ватан ва Конституцияга бағишланган шеърларидан ўқиди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan