ЎКСИК КЎНГГИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ
#ҳудудлардан_хабарлар






Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ иштирокида Андижон туманидаги Мурувват уйида 3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда шу масканда яшаётган ногиронлиги бўлган шахслар, хизмат қилаётган ходимлар, ҳомийлар, санъаткорлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни сифатида дунё бўйлаб нишонлаб келинаётганлиги, унинг мақсади – жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат эканлиги, Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўзладилар, мурувват уйида яшаётганларга совға-саломлар улашдилар. Эзгу сўз, яхши тилаклар дилрабо қўшиқлар, қувноқ рақсларга уланди.
Тадбирда иштирок этган Фонднинг ҳудудий бўлими Ҳабиб Сиддиқ мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлади, буларнинг барчасининг асоси ҳуқуқий билимларимиз, бахту фаровонлигимиз кафолати бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эканлигини таъкидлади ва иштирокчиларни яқинлашиб келаётган улуғ байрам – бахтимиз қомуси қабул қилинган кун билан муборакбод этди, Мурувват уйи кутубхонасига китоблар совға қилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати