Турк элининг бирдамлиги
Куни кеча Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги пансионатида «Турк эли» халқаро жамоат ташкилоти томонидан «Турк дунёси тарихи, тили ва адабиётини ўрганишда долзарб муаммолар» мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон давлатларидан тарихчи олимлар иштирок этишди. Симпозиум ташкилий қўмитаси аъзоси, Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими бошлиғи, Қозоғистон ўзбеклари «Дустлик» хамжамияти раиси, Қозоғистон Халқи Ассамблеяси Кенгаши аъзоси Икром Хошимжонов рахбарлигида 17 нафар илм-фан ва жамоат вакиллари бу илмий анжуманда фаол иштирок этдилар. Ҳамжамият раиси модератор бўлиб симпозиум ишини юргазди. Қозоғистонлик олимларимиз Нургул Алдабек, Әсем Мамешқизи, Салимжон Ғаниев, Неъматжон Алметов, Шахло Норалиева, Хамидулла Тожиев, Миролим Мирхолдоров, Зариббой Хожиметов, Қахрамон Каримовлар ўз маърузаларини тақдим этишди ва сертификатлар билан тақдирландилар. Анжуман ишининг асосий мақсади туркий тилдош халқларини тарихи, адабиёти, маданият ва саньат сохаларидаги муштарак мақсадлар бирлигини таьминлашдан иборатдир. Олим бўлсанг олам сеники деганларидек, олимлар давраси бир дунё олам.
Ушбу анжуманда И.Хошимжонов ўзининг “СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРНИНГ ДАВЛАТЧИЛИК СИЁСАТИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАҚДИРИДА” номли маърузасини йиғилганлар эътиборига ҳавола қилиб, иштирокчилар учун қизиқ бўлган бир қанча қимматли маълумотлар айтиб ўтди. Анжуман кўтаринки руҳда ўтиб, барчада ажойиб таассуротлар қолдирди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати