Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 АМИР ТЕМУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

АМИР ТЕМУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

#ҳудудлардан_хабарлар

#Амир_Темур_Буюк_ватанпарвар_сиймо

Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими ўқув залида “Соҳибқирон Амир Темур – Буюк Ватанпарвар сиймо” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ахборот кутубхона маркази туман бўлими ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасидан вакиллар иштирок этди.

Илм истагидаги ёшларга Амир Темур бобомизнинг салтанатни тараққий эттириш учун амалга оширган ишлари ҳамда илм маърифат йўлидаги сайи ҳаракатлари атрофлича ёритиб берилди.

Давра суҳбати шаклида ташкил этилган тадбирда ёшларда пайдо бўлаётган саволларга жавоблар бериб борилди. Тадбир барчада катта таъсурот қолдирди.

Ёшларда Ватанпарварлик ва буюк аждодларимизга нисбатан фахр-ифтихор ҳиссини ошириш мақсадида Халқаро Амир Темур жамоат фонди унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республикамиз бўйлаб давра суҳбатлари, семинар, анжуманлар, илмий-амалий конференциялар, маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувларни изчил ташкил этмоқда.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan