Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги кенг нишонланди

Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги кенг нишонланди

Тошкентда

Соҳибқирон таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан бутун Республикамиз бўйлаб қизғин тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, куни кеча пойтахтимиз – Тошкент шаҳрида катта тантана бўлиб ўтди. Амир Темур хиёбони мавзейида “Соҳибқиронга эҳтиром” номи билан бобомиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, маҳобатли ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланган тадбир Темурийлар тарихи давлат музейи биносидаги бадиий кечага уланиб кетди. Кечани Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али очиб бериб, Соҳибқирон Амир Темур жаҳон тарихида буюк давлат арбоби, тенгсиз бунёдкор, илм-фан, маданият ва маърифат ҳомийси ва енгилмас лашкарбоши сифатида юксак мақомга кўтарилганлиги, аввало Туронзаминда тинчлик ўрнатиб, мамлакат ободлиги, халқнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши ҳамда давлатнинг куч-қудратга эга бўлиши учун зарур бўлган барча чора-тадбирларни амалга оширгани ҳақида сўз юритди. Шунингдек тантанада Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси муҳтарам Олган Бекар сўзга чиқиб, ўз нутқида Соҳибқироннинг Туркия билан дўстона муносабатлари ҳақида айтиб ўтди.
Сўнгра истеъдодли боксчимиз, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони, яқинда бўлиб ўтган профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича биринчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони
Исроил Мадримов сўзга чиқиб, ўз нутқида улуғ аждодларимизнинг руҳи қўллаб ғойибдан куч-ғайрат келиши ва бобокалонимиз хотирасига чексиз эҳтироми ҳақида сўзлади.
Шундан сўнг Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ёдгор Саъдиев мазкур театрда саҳналаштирилган “Адолат фасли” спектаклидан Соҳибқирон Амир Темур монологини маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар қалбини ларзага келтирди.
Қолаверса, тадбир давомида сўзга чиққан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Фаррух Зиябаевнинг таъсирли нутқи ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ғайрат Мажид қаламига мансуб “Соҳибқирон авлодимиз” шеърининг шорининг ўзи Темурбеклар маткаби ўқувчилари билан биргаликда ўқиб бериши тингловчиларни тўлқинлантириб, жонажон Ватанимизни янада кучлироқ севишга, шарафли аждодларимизга муносиб авлод бўлишга чин қалбдан интилаётганликлари порлаб турган кўзларида яққол намоён бўлди.
Мудофаа вазирлигининг Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган “Миллат учун, Ватан учун” қўшиғи бадиий қисмга якун ясаб, кечанинг навбатдаги қисми Темурийлар тарихи Давлат музейи кичик залида ташкил “Темурийлар Ренессанси: тарих, тадқиқотлар ва муаммолар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга уланиб кетди.
Крнференцияда бир қанча хорижлик темурийшунос олимлар ва ҳамюртларимиз – соҳа мутахассислари бўлмиш тарихчи профессорлар иштирок этишди. Анжуманда шу кунга қадар Амир Темур ва темурийлар тарихи билан боғлиқ амалга оширилган ишлар ва бажарилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилиб, асосий эътибор темурийлар империяси даври тарихини ёритиб берувчи, ҳали фанга маълум бўлмаган, танишилмаган қадимий қўлёзмаларни ўрганиб фанга янги маълумотлар олиб киришга қаратилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]