Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги кенг нишонланди

Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги кенг нишонланди

Қашқадарёда

Cоҳибқирон таваллуд санаси Республикамизниннг кўп жойларида бўлгани сингари Қашқадарё вилоятида ҳам кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтди. “Амир Темур – иккинчи ренессанс ҳомийси” мавзусида жорий йлнинг 9 апрель куни Шаҳрисабз шаҳри марказидаги Aмир Темур хиёбонида вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, шоир ва ёзувчилар, олим ва тадқиқотчилар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирокида Амир Темур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, буюк саркарда ва давлат арбоби, Темурийлар давлатининг асосчиси, Ўзбекистан давлатчилик тарихида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган, илм-маърифат ҳомийсининг ҳаёт йўли барчамизга ибрат эканлигини таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишиб, улуғ саркардага ўзларининг чексиз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этдилар.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]