Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо

Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари  томонидан “Соҳибқирон Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо” мавзусида маънавият тадбирлари ўтказилиши белгиланган эди.

Шу муносабат билан Фонднинг Самарқанд вилояти бўлими раёсати йиғилишининг қарорига асосан вилоят ўрта-махсус таълим мактабларида, Темурбеклар мактабларида, олий таълим муассасаларида, ҳарбий қисмларда, маҳаллаларда, тиббиёт бирлашмаларида йил давомида учрашувлар, суҳбатлар, мулоқотлар, маънавият тадбирлари ўтказилиши режалштирилди. Учрашувларда Амир Темур бобомиз буюк давлат асосчиси, бунёдкор, илм-фан ҳомийси, енгилмас саркарда, Ватан фидойиси – ватанпарвар сиймо каби инсоний фазилатларига алоҳида урғу бериш белгиланди.

Ушбу қарор ижроси сифатида куни кеча Фонднинг Самарқанд вилояти бўлими фаоллари ва Нуронийлар жамрғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Соҳибқирон Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо” мавзусида тантанали тадбир ўтказилди.

Соҳибқирон хайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими билан бошланган тадбирда темуршунос олимлар, ёзувчи-шоирлар, журналистлар, ҳарбийлар, тарих ўқитувчилари каби зиёли қатлам вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Қолаверса, тантананинг давоми сифатида Самарқанд шаҳар, Марказий ҳарбий округи мажлислар залида ўтказилган йиғилишда округ қўмондонининг ўринбосари, ҳамда ҳарбий қисм офицерлари, сержант ва оддий аскарлар қатнашдилар. Унда Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Қўзивой Мамараимов, СамДУ юридик фанлари доктори Зиёдулло Муқумов, профессор Маҳкамой Турсунова, ёзувчи-шоир Тошпўлат Тугалов, тарихчи-олим Бекзод Тўрақулов, журналистлар Дилмурод Исматов ва Тошпўлат Рахматуллаевлар иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида юридик фанлар доктори, профессор Зиёдулло Муқумов ўзининг “Буюк давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ҳақида” номли маърузаси билан ҳамда профессор, темуршнос олима Маҳкамой Турсунова “Темурийлар даврида Темурий маликаларнинг ўрни ҳақида” номли маърўзалари билан кеча қатнашчилари учун янги бўлган бир қанча қизиқарли маълумотлар айтиб ўтишди.

Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини оширувчи тадбирлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республикамиз бўйлаб изчил ташкил этилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, прокуратура ходимлари билан, олий таълим муассасаларида талабалари билан, Президент мактаблари ўқувчилари билан,  маҳаллалар фуқаролари билан ва тиббиёт бирлашмалари ходмлари билан йил давомида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]