Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Қозоғистонда Бобур Мирзога эҳтиром

Қозоғистонда Бобур Мирзога эҳтиром

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган хотира кечалари қизғин давом этмоқда. Чимкент шаҳар Сайрам ҳудудидаги Маданият уйида ҳам Бобур ҳазратларининг 540 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирни Қоратов тумани ўзбек этномаданий жамоа бирлашмаси ва Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қозоғистон Республикаси бўлими ҳамкорликда ўтказди. Тадбирда Абубакр Хонхўжаев – Соҳибқирон ролида Бобур мирзонинг боболари ролида бир неча бор чиқишлар қилиб, томошабинлар қалбини жумбушга келтирди.

 Шунингдек, тадбирда ватандошимиз – Отабек Маҳкамовнинг “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган юзта учрашув”, деб номланган китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan