Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 БОБУРНИНГ БУЮК МЕРОСИ

БОБУРНИНГ БУЮК МЕРОСИ

 Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган хотира кечалари Республикамиз бўйлаб қизғин этмоқда. Шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи ахборот-кутубхона марказида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими томонидан “Бобурнинг буюк мероси” мавзусидаги давра суҳбати шаклида ўтказилди.

Унда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассислари Даврон Султонов, Элбой Қулмонов, Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг маданий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш сектори мутахассиси Лобар Жалилова, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими мутахассиси Гулчеҳра Амирқуловалар иштирок этишди. Улар ҳарбийлар билан она-Ватанни кўз қорачиғидек асраш улкан шарафли иш эканлиги, ҳар бир инсон қалбида ватанпарварлик туйғусини уйғотиш зарурлиги ва бу борада ижод аҳли ҳамиша камарбаста бўлишга тайёр эканлиги ҳақида дилдан суҳбатлашдилар.
Шоирлар Даврон Султон ва Элбой Қулмоновлар ўқиган шеърлар ҳарбий хизматчиларга манзур бўлди ва бундай тадбирларни йил давомида тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]