Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Amir Temur tavalludining 687 yilligi oldidan

Amir Temur tavalludining 687 yilligi oldidan

 

#Амир_Темур_қалбида_чақнаган_нур

«Бой тил»

Биз тилимиз ҳақида ваъз ўқимоқчи, сафсата сотмоқчи эмасмиз. Бунга асло ҳожат йўқ. Фақат Амир Темур оиласида фарзандлар, аёл зоти қанчалар улуғланганини ва уларнинг қандай сифатлар билан эъзозланганларини айтмоқчимиз, холос. Мана, масалан:
ҚУТЛУҒ ТУРКОН ОҚА – улуғ хотун, бонуйи кубро;
ЎЛЖОЙ ТУРКОН ОҚА – улуғ оқа;
ЖАҲОНГИР МИРЗО – подшоҳлик буржининг ёруғ юлдузи;
УМАРШАЙХ МИРЗО – бахтиёрлик тожининг гавҳари;
ОҚА БЕГИМ – поклик саройи дурдонаси;
БИБИХОНИМ, САРОЙМУЛКХОНИМ – маҳди улё, хонимойим;
ХОНЗОДА ХОНИМ – дурри якто малика;
МУҲАММАД СУЛТОН – валиаҳд шаҳзода;
ХАЛИЛ СУЛТОН – жаҳон аҳлининг амирзодаси.

– Нақадар бой ва сеҳрли тилимиз бор. Биргина XIV – XV асрлар тили билан боғлиқ сўзлашув русуми, муомала маданиятига эътибор беринг, ёзувда ифода этилган воқеаларга назар ташланг. «Фалончи ўлибди» иборасини ишлатмайди, бу жуда қўпол ибора, кўпроқ «жон омонатини эгасига топширибди», «нариги дунёга равона бўлибди», «дунёдан ўтибди» ва ҳоказо дейишади.
Ҳар қандай фикр, туйғуни, ҳолатни ифода этишга қодир бўлган ниҳоятда бой ўзбек тилига Яратган эгамнинг ўзи ривож берган экан, уни авайламоқ, бойитмоқ, эъзозламоқ бурчимиздир, қолаверса, бу Абу Наср ал-Форобий, Имом Бухорий, Аҳмад Яссавий, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Алишер Навоий каби улуғларимизнинг тилидир.»

«Амир Темур қалбида чақнаган нур» китобидан.

Муаллиф: Муҳаммад Али,
Тўлқин Ҳайит

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]