Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Йил якунлари

Йил якунлари

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Раёсатининг 2022 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Фонднинг 2022 йилги фаолияти ва трансформация жараёнининг бориши тўғрисида Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али маъруза қилди. Айтиш лозимки, Фонд замон талабларига кўра трансформация қилинди, унда бир неча бўлимлар фаолияти тикланди. Temuriy.uz сайти иш бошлади. Швецияда, Қирғизистонда хорижий бўлимлар очилди… Мунозара ва муҳокамаларда хорижий бўлимлар ва вилоятлар бўлим бошлиқлари ҳисоботи тингланди.

Мунозара ва муҳокамалардан сўнг, Фонднинг 2022 йил фаолияти қониқарли деб баҳоланди ва Янги 2023 йил режалари тасдиқланди.
Фонд ходимларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Фонднинг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Қ.Мамарайимов, Тошкент вилояти бўлим бошлиғи М.Шоюсуповалар “Ўзбекистон Конституцияси 30 йиллиги” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар. Нишонлар ўз эгаларига топширилди. Шу куни бир гуруҳ Фонд фаолларига Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг кўкрак нишонлари ҳам топширилди. Фонд Раёсати аъзолари академиклар Акмал Саидов ва Дилором Юсуповалар, тарих фанлари доктори, профессор Омонулло Бўриев, Фонднинг Қозоғистон Республикасидаги бўлими бошлиғи Икром Ҳошимжонов, Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматжон Ҳожиматов, Навоий вилояти бўлими бошлиғи Рамазон Эгамовлар Фонднинг кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Раёсат айрим ташкилий масалаларни ҳам кўриб чиқди.

🖊Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]