Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Сурхондарёда “Сохибқирон Амир Темур тавуллудининг 690 йиллиги” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Сурхондарёда “Сохибқирон Амир Темур тавуллудининг 690 йиллиги” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар

Жорий йилнинг 1 апрель куни Сурхондарё юридик техникумида буюк аждодимиз “Сохибқирон Амир Темур тавуллудининг 690 йиллиги” муносабати билан “Амир Темурнинг жахон тарихида тутган ўрни” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Мадиев Усмон Рахматуллаевич меҳмон бўлиб, ўқувчилар ва техникум жамоасини қутлуғ сана билан чин дилдан табриклади.
Тадбирни дастлаб, ёшлар ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Н.Саидмурадов бошлаб, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш ва бу борада, миллий тарихимиз билан ёшларда ғурур ва ифтихор бағишлаши тўғрисида фикрлар билдириб ўтди.
Шундан сўнг, сўзга Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Мадиев Усмон Рахматуллаевич чиқиб, Президентимиз Ш.М.Мирзиёэв томонидан имзоланган “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорнинг VI бўлим 30-бандида назарда тутилган “Амир Темур изидан” халқаро илмий сафарини уюштириш”га мувофиқ тадбирлар олиб борилаётганлигини маълум қилди.
Анжуман мақсади Соҳибқирон Амир Темур қаламига мансуб “Темур тузуклари” асарининг туб негизига етиб бориш, асл манбани топиш ва ўрганиш масаласида халқаро экспедитсия ташкил этишни кўзлаганлигини билдириб, Амир Темурнинг хаёти ва ижоди хамда унинг хаётида содир бўлган воқеалар ва ходисалар тўғрисида маълумотлар берилиб ўтилди.
Шу жумладан, Амир Темурнинг юришлари, юритган давлат сиёсати ва хаётий тажрибалари жахон тарихида тутган ўрнини хамда унинг хаётидаги амалга оширган ишлари хозирги кунда қадар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий сохаларда қўлланилиб келинаётганлиги борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
Тадбир сўнгида ўқувчилар мавзу юзасидан ўзини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар эса Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи томонидан эсадалик совғалар билан тақдирландилар.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan