Бизнинг фaхримиз вa қaҳрaмонимиз…
#ҳудудлардан_хабарлар








Куни кеча Самарқанд виилоятида 14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ижодкорлар иштирокида Самарқанд шаҳридаги ҳарбий хизматчи Сайёр Садинов буюсти ўрнатилган 9-мактабда “Бизнинг фахримиз ва қаҳрамонимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўдлиб ўтди.
Тадбирни мактаб директори Дилбар Мавлонова очиб берди ва Сайёр Садинов ҳақида тўхталиб ўтди. У Ватаннинг тинчлиги учун курашиб, хизмат пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлганлиги ва ҳамиша дилларда мангу қолиши ҳақида гапирди.
Тадбирда Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи, шоира Зуҳра Бегим, ижодкор Қурбоной Юсупова иштирок этиб, Сайёр Садиновнинг Ватан тинчлиги учун кўрсатган жасорати ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Ватан ҳимоячилари ҳақида ёзган шеърларидан ўқиб берди. Мактаб ўқувчилари ҳарбий аскарлар хотирасига бағишлаб ёзилган шеърлардан айтишди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати