Сурхондарёда “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар









Куни кеча Термиз шаҳар 1-сон техникумида “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Кечани Техникум директори Т.Н.Эшонқулов кириш сўзи билан очиб, барчани кириб келаётган байрам билан табриклади. Тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчилар ўзларининг турли чиқишлари ва намойишлари билан қатнашдилар.
Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Мадиев Усмон Раҳматуллаевич иштирок этиб, сана муносабати билан барчани чин дилдан табриклади.
Тадбир давомида Ватанга садоқат, миллий ғурур ҳамда тарихий меросимиз ҳақида сўз юритилди. Тадбир якунида меҳмон томонидан техникум ўқувчиларига Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар тантанали равишда топширилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати