Қарши шаҳрида ижодий учрашув бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар




Куни кеча Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда эл ардоғидаги ижодкорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, шоирлар Муҳтарама Улуғова, Мунаввара Усмонова, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ҳажвчи адиб Ҳабиб Сиддиқ, университет талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати