ҚИРҚ ЙИЛ ИЛГАРИ
Янги китоб

Асарлари дунёнинг қирқдан ортиқ тилига таржима қилинган жаҳонга машҳур турк ёзувчиси Азиз Несин номи юртимизда ҳам машҳур. У ҳақда эшитмаган, ҳажвий ҳикояларини ўқимаган одам кам топилади.
Кулгисеварлар эътиборига ҳавола этилаётган мазкур тўпламга Азиз Несиннинг ўзбек тилига янги таржима қилинган бир туркум ҳажвий ҳикоялари жамланган.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилояти бўлими бошлиғи, таниқли ҳажвчи адиб ва таржимон Ҳабиб Сиддиқ маҳорат билан ўгирган ҳикояларда жамиятда, инсонлар феъл-атворида учрайдиган иллат ва қусурлар фош этилган, ҳажв ўқи билан нишонга олинган.
Уларнинг мутолааси эса ўқувчининг юзига беихтиёр табассум югуртиради, кўнглига завқ ва некбинлик бағишлайди.
Китоб адабиёт ихлосмандларига манзур бўлишига ишонамиз.
Нашриёт: “Анорбоокс”
Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи: Адҳамбек Алимбеков
Тақризчи: Абдураҳмон Пиримқулов
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Ахборот хизмати