Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи  Абдиев Ғулом Эгамшукурович иштирок этиб, ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига Соҳибқирон бобомиз фаолиятида адолатнинг не чоғлиқ устувор бўлганлиги ҳақида сўз юритиб, барчани байрам билан самимий табриклади.

Шунингдек, ҳарбий-академик лицей кутубхонасига 100 номдаги сара китоблар ҳамда Фонднинг эсдалик совғалари жумладан, Амир Темур бюстини тухфа қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan