Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида халқаро конференция бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар






























Жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Навоий вилояти ҳокимлиги, Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Фонднинг Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети фаоллар залида “Буюк Темурийларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва Учинчи Ренессанс” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларидан олимлар, меҳмонлар, вилоят ҳокимлиги ходимлари, Университет профессор-ўқитувчилари ва 500 га яқин талаба-ёшлар иштирок этишди.
Конференцияда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Хаджаев Жамшит Бахтиёрович, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али, сиёсат фанлари доктори, профессор Нарзулла Жўраев, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Навоий вилояти бўлими бошлиғи Рамазон Эгамов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Дадабоев, Фонднинг Қозоғистон Республикаси бўлими бошлиғи, Қозоғистон ўзбеклари этномаданий бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икром Хошимжонов, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети проректори, техника фанлари доктори Жамолиддин Назаров, Фонднинг Қирғиз Республикаси бўлими бошлиғи Аҳмаджон Раҳимов, Фонднинг Қирғиз Республикаси бўлими ижрочи директори Абарали Алиев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фароғат Худойқулова, сиёсат фанлари доктори, профессор Тўлқин Алимардонов, Турон Фанлар академияси Навоий вилояти бўлими раҳбари, фанномзоди Камолиддин Йўлдошев, Ўзбекистон Ёзувчилар ушмаси аъзоси Озод Мустафоев, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети “Ижтимоий-гуманитар фанлар ва жисмоний тарбия” кафедраси мудири, доцент Шуҳрат Норовлар маъруза қишиб, талаба-ёшлар учун қизиқарли ва янги бўлган бир қанча маълумотларни айтиб ўтишди. Шунингдек, Учинчин Ренессанс остонасида турган она Ватанимизнинг порлоқ келажагини қуришда аждодларимизнинг маънавий меросига таяниб, муҳтарам Юртбошимизга камарбаста бўлиш ҳамда Буюк аждодларимизга муносиб ворис эканлигимизни ҳаргиз унутмай, шунга мос фарзандлар бўлиш ҳақида айтиб ўтилди. Қолаверса, конференцияда келгуси йили халқаро даражада кенг кўламли ва тантанали қилиб ўтказиладиган – Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллик юблейига кўрилаётган тайёргарликлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Шунингдек, конференция давомида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ҳамда Навоийлик олимлар Қозоғистон ўзбеклари этномаданий бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг “Дўстликнинг 30 йиллиги” медали билан тақдирландилар.
Конференция сўнгида Амир Темур ва темурийлар тарихига бефарқ бўлмаган, илмий изланишларда бир қанча ютуқларга эришган фаол ва жонкуяр олимларнинг бир гуруҳи “Халқаро Амир Темур жамоат фонди кўкрак нишони” ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Фаол иштирокчиларга ва Университетга Фонднинг эсдалик китоблари ҳамда Амир Темур бюсти совға қилинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати