Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Самарқандда «Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни аҳолига етказишда босма нашрларнинг ўрни» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Самарқандда «Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни аҳолига етказишда босма нашрларнинг ўрни» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида «Уч авлод учрашуви» доирасида «Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни аҳолига етказишда босма нашрларнинг ўрни» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фондининг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зуҳра Бегим, Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Зубайдулла Ибрагимов ҳамда шоир Қурбонали Ҳасановлар иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Учрашув давомида янги ислоҳотларни аҳолига тўғри етказишда матбуот ва адабиётнинг ўрни, ёшларни маънваий баркамол этиб тарбиялашда ижодкор зиёлиларнинг масъулияти ҳақида сўз юритилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan