Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида атоқли адиб Озод Мўминнинги “Мўъжиза инсон – Ҳазрат Имом Бухорий” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Халқаро амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот Маркази директорининг Бош маслаҳатчиси Бахтиёр Тўраев, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти директори Маъмуржон Эркаев, педагогика фанлари доктори Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нурали Қобул, Ёзувчилар уюшмаси ходимлари ва адабиёт ихлосмандлари иштирок этишди.

“Мўъжиза инсон – Ҳазрат Имом Бухорий” роман-эссейида Имом Бухорийнинг бутун ўтган ҳаёти: туғилишидан то вафотига қадар, илм ўрганиши, 600 мингдан ортиқ ҳадисларни онгига жо қилиши, устозлари билан муносабатлари, шогирдларига таълим бериши, қизиқишлари, турмуши – оилавий муносабатлари ва ўлмас китоби “Ал-Жомъе ас-Саҳиҳ”ни яратилиши ва сақланиб қолиши жараёни бадиий тасвирланган. Шунингдек, алломанинг инсоний фазилатлари ва бошқа қирралари турли воқеалар орқали ифодаланган. Асарда тилга олинган деярли жамики персонажлар тарихий бўлиб, номлари ўзгартирилмаган. Фақат асосий образларнинг бири – Тоштемир Карвоннинг номи  тахминийдир. Бадиий тўқималарга кўп эрк берилмаган. Воқеалар жараёнининг деярли барчаси мавжуд манбаларга ва “Имом Бухорий халқаро илмий маркази” тадқиқотчилари томонидан аниқланган янги маълумотларга асосланган. Шунингдек, асарда Имом Бухорийнинг улғайгани сари ўзгариб бораётган сиёсий жараёнлар тўғрисида, у билан яқин муносабатда бўлган улуғ зотлар ҳақида қисқа-қисқа манбавий маълумотлар келтириб борилган.

Роман-эссени мутолаа қилганлар, шубҳасиз, зарур тарихий билимларга эга бўладилар ва улуғ зотнинг ҳаёти билан яқиндан танишадилар.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan