Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 ТЕРМИЗДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ЧАЛИНДИ

ТЕРМИЗДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ЧАЛИНДИ

#ҳудудлардан_хабарлар
Жорий йилнинг 24 май куни Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 4 сонли умумий ўрта таълим мактабида 2024-2025 ўқув йили якунига бағишланган “Илм – энг буюк шараф” шиори остида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
Эрта тонг соат 08:00 да Давлатимиз мадҳияси янграши билан бошланган ушбу тантанада 57 нафар битирувчи – 11-синф ўқувчилари ва уларнинг 50 нафардан ортиқ ота-оналари иштирок этишди.
Шунингдек тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Исмон Мадиев, Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими Фотима Бердиева ҳамда мактаб директори Ж.Пардаевлар иштирок этишди.
Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи И.Мадиев сўзга чиқиб, аввало битирувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга байрам табриги”ни ўқиб эшиттирди. Сўнгра битирувчиларга омадлар тилаб, муюк бобокалонимиз Соҳибқиронга муносиб авлоднинг кўзлаган манзили, албатта, юксак бўлажагини айтиб, олий ўқув юртларига дадил қадам босишларини таъкидлади.
Тадбир давомида намунали битирувчилар фахрий ёрлиқлар билан ва намунали ота-оналар ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan