Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 НAВРЎЗ  МУШОИРAСИ

НAВРЎЗ  МУШОИРAСИ

Тантана муносабати билан Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими қошида ташкил этилган «Ёш Темурбеклар» ижодий тўгарагининг навбатдаги йиғилиши Наврўз байрамига бағишланди. Йиғилишни фонднинг вилоят бўлими раҳбари Зуҳра Бегим олиб борди.

Ижодкорлар суҳбатлар қуришиб, Наврўз, баҳор ҳақидаги шеърларидан намуналар ўқиди.

Тадбирнинг иккинчи қисми «Шоирлар боғи» да давом этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тозагул Жуманова, ёзувчи Ҳафиза Ўсарова, шоирлар Зубайдулла Ибрагимов, Наим Нур, Фароғат Фармонова, Марзия Фаффорова ва бошқалар улуғ аждодларимизнинг келажак авлодларга қолдириб кетган адабий мероси ҳақида гапириб, шеърларидан намуналар ўқиб берди.Тадбир таассуротларга бой бўлди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan