Чирчиқ шаҳрида “Юксак жанговар руҳ – аскарнинг енгилмас кучи, ариянинг қудратидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 08366-ҳарбий қисмда “Юксак жанговар руҳ – аскарнинг енгилмас кучи, ариянинг қудратидир” мавзусида маънавий-маърифий кеча ўтказилди. Кечада жамоатчилик фаоллари, эл суйган шоирлар, ёзувчилар, журналистлар , жамоатчилик фаоллари, ўқувчи-ёшлар ва ҳарбийлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али “Амир Темур ва ёшлар” мавзусида маъруза қилиб, Соҳибқирон бобомизнинг ёшлиги, Ваианга муҳаббати ва сўнмас шиддати ҳақида тингловчилар учун янги бўлган бир қанча қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди.
Маънавият тадбири барча иштирокчиларда ўзгача кайфият уйғотиб, ёшлар онгида аждодларидан фахр ва ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати