Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Соҳибқирон Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо

Соҳибқирон Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо

#ҳудудлардан_хабарлар

Мураккаб ва таҳликали замода ёшларни ёт ғоялардан асраш, уларда ватанпарварлик, юртсеварлик ҳиссини янада мустаҳкамлаш мақсадида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими бошлиғи томонидан, туманнинг чекка қишлоғидаги 65-сон мактабда «Соҳибқирон Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо» мавзусида маънавий-маърифуй тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчи-ёшларга Соҳибқирон бобомизнинг жасоратли хаёт йўли ҳақида сўзлаб берилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Тадбир сўнгида Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан мактаб кутубхонасига Амир Темур тарихига оид китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan