“ЗАФАРНОМА” КИТОБИ ТАҚДИМОТИ
17 сентябрь куни А. С. Пушкин номидаги вилоят кутубхонасида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги доирасида Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда шоир-ёзувчилар, адабиёт ихлосмандлари ва “Темурийлар” ижодий тўгараги аъзолари иштирок этди.
Амир Темур жамоат фондининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Зуҳра Бегим Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари ҳақида тўхталди. Тарихимизни чуқур билишимиз учун мана шундай тарихий асарларни ўқиб ўрганишимиз кераклигини таъкидлади.
Шоирлар – Муҳаммад Ризо Абдураҳмонов, Келдиёр Гадоев, Қурбонали Ҳасанов, Наргиза Исаева, Гуландом Сувонова, Марзия Ғаффоровалар “Зафарнома” китоби тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Фонд қошида ташкил этилдан “Темурийлар” ижодий тўгараги аъзолари ўз ижод намуналаридан ўқиди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати