Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Боболар изидан

Боболар изидан

#ҳудудлардан_хабарлар

 

Яқинлашиб келаётган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими, Айғақ телекомпаниясининг раҳбари, Туркистон вилояти маслаҳати депутати Дулат Абишев бошчилигидаги бир гуруҳ делегация Улутов (Улуғ тоғ)  шаҳрига саёҳат уюштирди.

“Соҳибқиронга эҳтиром” деб номланган мазкур экспедиция ўз фаолиятини бошлашдан олдин Сайрам шаҳридаги Сонсизбоблар диёрини, Ўтрордаги Арслонбоб ва Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий мақбараларини зиёрат қилди.

Сўнгра Қизил ўрда вилояти ҳокими меҳмонларни кутиб олди. Меҳмонлар “Қизил ўрда”да бир кун тунаб эртасига қадимий “Жезқазған” атрофидаги Улутов маконига боришди.

Мазкур саёҳатчилар таркибида Соҳибқирон Амир Темур роли билан жамоатчиликка танилган, Халқаро Амир Темур жамоат фондининг ҳудудий бўлими фаоли Сайрамлик Абубакир Хонхўжаев ҳам фаол бўлиб, Улутов заминидаги тошга туширилган битиклар атрофида Соҳибқиронга бағишлаб Қуръон тиловат қиди. Икки кун давомида ушбу – “Кўкмайса” деб номланган Улутов ёнбағрида бўлиб ўтадиган тадбирда А. Хонхўжаев Соҳибқирон роли билан чиқиб, бобокалонимизнинг “Куч адолатдадир” деган сўзларини маҳорат билан томошабинлар қалбига сингдириб, кўнгилларни жунбишга келтирди.

Шунингдек, ушбу экспедиция ўз фаолияти давомида “Соҳибқирон қадамжолари” тамоили асосида бобомиз таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонга ҳам сафар қилишни ўз режаларига киритишган.

Икки қардош мамлакатда дўстлик муносабатларининг янада мустаҳкамланиши, улуғ аждодлар номини халқаро миқёсда кенг ёйиш мақсадида шу ва шу каб бир қанча тадбирлару саёҳатларни амалга ошириш Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими ва ҳудудий ҳамкор ташкилотлар томонидан изчил амалга ошириб борилмоқда.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]