Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Туркийлар бирлиги – давр талаби

Туркийлар бирлиги – давр талаби

#ҳудудлардан_хабарлар

 

Қора-Қирғиз автономия вилояти тузилганлигини 100 йиллиги муносабати билан куни кеча Қирғиз Республикасининг Иссиқ-кўл вилояти, Чўлпон-Ота шаҳрида “Турк оламининг халқаро Чукурова поэзия ва мусиқасининг 9-фестивали” ва “Жаҳон туркийлари ёзувчиларининг китоблар кўргазмаси” мавзусида халқаро анжум бўлиб ўтди. Тадбирга қатор туркий давлатларидан тарихчи, ёзувчи-шоирлар ва саньаткорлар иштирок этишди. Мазкур тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қозоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Икромжон Хошимжонов ҳам фаол иштирок этиб, ҳурматли меҳмонлар сафидан жой олди. Меҳмонлар Мухтор Авезовнинг уй музейига ташриф буюрдилар. Тадбирга Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Озарбайжон, Эрон туркийлари, Татарстон, Бошқуртстон, Чувашистон, давлатларидан тарихчи, ёзувчи-шоирлар ва саньаткорлар иштирок этишди. Қозоғистонлик делегация Турксой ҳузуридаги турк давлатларининг шоир ва ёзувчилар уюшмаси раиси Улуқбек Есдаулет раҳбарлигида адиб ва саньаткорларимиз фаол иштирок этдилар. Фестивални Қирғизистон Республикасининг давлат маслахатчиси Қасмамбетов Суюнбек Сапарбекович, собиқ маданият ва спорт вазири Қ. Иманалиевлар очиб конференция ишига омад тилади. Халқаро анжуман Қирғиз халқининг буюк фарзанди шоир ва ёзувчи Чингиз Айтматовни туғилган кунига тўғри келди, демак муштарк мақсадларимизни амалга ошишига ишончимиз комил. Сўнг халқаро ташкилотнинг Қирғизистон давлатидаги раҳбари Монолдоров Жолдасбек, Халқаро Чукурова поэзия ва мусиқа 9-фестивалини халқаро ҳамжамияти раиси Халиса Текбаш анжуман ишига омад тилади. Ўзбекистонлик дегация раҳбари Сирожиддин Рауф, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Наргиза Асадова, Қозоғистондан “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икром Хошимжонов ва бошқалар ҳам маруза қилдилар. Анжуманнинг асосий мақсади ҳам туркий халқларнинг бирлиги, тотувлиги, дўстлиги ва ҳамжиҳатлигига йўғрилган марузалар эди. Тадбирнинг биринчи куни жуда ҳам мароқли ўтди.

Шунингдек, ушбу қутлуғ кунларда Жолдошбек Монолдаров Соҳибқирон Амир Темур руҳига бағишлаб қўй ва йилқи сўйди. Эҳсон қабул бўлсин.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]