Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо

Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти бўлими томонидан вилоятнинг Янгиқўрғон тумани 50 умумтаълим мактабида “Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Уни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зафаржон Тожибоев кириш сўзи билан очиб бериб, навбатни Фонднинг ҳудудий бўлими фаоли, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Лобар Рустамовага берди.

Лобар Рустамова Амир Темур амалга оширган хайрли ишлар, юрт равнақи йўлида олиб борган курашлари ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлади. Шунингдек, тадбир давомида китоб кўргазмаси ҳам ташкил этилди ва фаол иштирок этган ўқувчи-ёшларга совға сифатида тақдим этилди.

Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини оширувчи тадбирлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республикамиз бўйлаб изчил ташкил этилмоқда.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]