Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо
Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими томонидан вилоятнинг Тўрақўрғон туманидаги Ибрат ижод мактабида “Амир Темур – Буюк ватанпарвар сиймо” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи, шоир Жамолиддин Муслим, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Мўминов, шоир Содиқ Тожибоев, мусаввир Маҳмуджон Шоқиров ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар Соҳибқирон ҳаёти ва фаолияти, тутган ўрни, ватанпарварлиги, ҳақида сўзлаб, мисоллар келтириб ўтишди.
Тадбир сўнггида ўқувчи-ёшлар билан савол-жавоблар ўтказилди.
Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини оширувчи тадбирлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республикмиз бўйлаб ҳануз ташкил этилмоқда.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати