Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Чирчиқ давлат педогогика университетида кўргазма бўлиб ўтди

Чирчиқ давлат педогогика университетида кўргазма бўлиб ўтди

 

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йилнинг 12 январь куни Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими, Чирчиқ шаҳридаги 71201-ҳарбий қисм ва Чирчиқ давлат педогогика университети ҳамкорлигида университет биносида 71201-ҳарбий қисмнинг амалиётдаги қурол-аслаҳалари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада Фонднинг Фарғона вилоят бўлими бошлиғи, Фонд фаоллари, университет маъмурияти ва ходимлари, талабалар, ҳарбийлар ва ота оналардан иборат бир неча юз киши иштирок этишди.

Шунингдек тадбирда университет ректори Г.И.Муҳамедов сўзга чиқиб, ҳарбийларни қутлуғ сана билан муборак этди ва келгуси ишларига зафарлар тилади.

Тадбирда сўзга чиққан Фонднинг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматилла Ҳожиматов барчани тантана билан табриклаб, Соҳибқирон армияси ва бугунги кун армиясини таққослаб ўтди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan