Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Сурхондарё вилоятида Конституциямизнинг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоятида Конституциямизнинг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 декабрь куни  Халкақо Амир Темур хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими фаоллари Термиз Темирйўл бирлашган шифохонаси билан хамкорликда шифохона биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Тадбирда Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари, тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва ходимлари иштирок этишди. Тадбирни бирлашма бош шифокори Чори Қурбонов очиб бериб, ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Шуннгдек анжуманда сўзга чиққан Фонднинг вилоят бўлими бошлиғи И. Маъдиев мавзуга доир маъруза қилиб, давлат рамзлари хусусида гапириб ўтди. Қолаверса мамлакатимизда конституциянинг ўрни, аҳамияти ҳақида сўзлаб, бош қомусимизга бағишланган шеърлар ўқиб берди. Шунингдек сана муносабати билан барчани қизғин табриклаб, иштирокчиларга эсдалик совғалар топширди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan