Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Темурийлар тарихи давлат музейи 27 ёшда

Темурийлар тарихи давлат музейи 27 ёшда

 

Бугун Халқаро Аамир Темур хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорликда Республика Фанлар Академияси ташкил этилганининг 80 йиллиги ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан музей биносида “Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг умумбашарий аҳамияти” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди маъмурияти, Ўзбекистон фанлар академияси маъмурияти, Музей маъмурияти, Темурийшунос тарихчи олимлар ва профессорлар ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети профессорлари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

Конференцияни Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев очиб берар экан, ушбу қутлуғ сана билан барча иштирокчиларни муборакбод этиб, музейнинг илк фаолиятини бошлаган кунидан то бугунгача эришган барча ютуқлари Соҳибқирон ва унинг авлодлари фаолияти тарғиботи билан шуғулланувчи тарихчи олимлар билан биргаликда амалга оширилганлиги, шу боис барча натижалар маҳсули аввало мамлакатимизнинг қолаверса тарихчи олимлар ва жонажон ватанимиз эртаси бўлган талаба ёшларнинг ютуғи эканлигини таъкидлаб ўтди.

    

Бу сўзларнинг мантиқий давоми ўлароқ, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али ўз нутқида Темурийлар империясидек улкан империяга асос солган Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари барчамизнинг суюкли бобомиз эканлиги, шундай экан, Темурийлар ҳаёти ва ўша давр тарихига оид ҳар қандай ижобий янгилик қилишга мамлакатимиздаги ҳар бир ўғил-қизнинг ҳаракат қилиши жоизлиги, мўъжаз тарихимизнинг ўрганилишини фақатгина олимлар ва профессорларга ташлаб қўймасликни таъкидлаб, ана ўшанда бунданда йуқори чўққиларга эришиш мумкинлигини яна бир карра эслатиб ўтди. Шунингдек, халқнинг суюкли ёзувчиси жаҳон оммавий ахборот воситаларида Амир Темур номи билан боғлиқ маълумотларни айтиб ўтар экан, “Аргументы и факты” газетаси илк бор Амир Темур ва Темурийлар сулоласи ҳақида тўлиқ мақола чиқаргани ҳақида тингловчилар учун янги бўлган бир қанча қизиқарли маълумотлар айтиб ўтди.

Шунингдек конференцияда қатнашган барча темурийшунос профессорлар ўзларининг қизиқарли, маълумотларга бой маърузалари билан тингловчи талабалар онгини Соҳибқирон бобомиз ва унинг авлодлари ҳақида янгича қарашлар ва янги маълумотлар билан бойишига сабабчи бўлишди.

Бебаҳо маълумотлар ва бетакрор савол-жавобларга бой бўлган конференция савол-жавобларга боғланиб кетиб, барча иштирокчилар кўнглида хушкайфият уйғотди. Конференцияда сўзланган маърузаларни талабалар йиғилишдан сўнг музей томонидан ташкил қилинган “кофе-брейк” дастурхонида ўзаро муҳокама қилишди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]