Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Спорт – тинчлик элчиси

Спорт – тинчлик элчиси

Куни кеча Фарғона вилоятида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қирғиз Республикаси бўлими, Ўш вилояти ўзбек миллий маданий маркази ҳамда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ҳамкорликда икки қардош халқининг ёш футболчилари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Дастлаб Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Қўқон шаҳрининг “Аҳмадхон” футбол мактаби футболчилари билан Ўш шаҳрининг “Амир Темур – Достук” футбол жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашувида жанговор дуранг қайд этилди. Ҳисоб эса 4:4.

Навбатдаги – мезбон вилоятнинг “Нефтчи” ҳамда Қирғизистоннинг “Амир Темур – Достук” болалар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувидан эса барча иштирокчилар ўзларига керакли тажрибалар орттиришди.

Фарғона футбол ассотциацияси ёш футболчиларга эсдалик совғалар топширилди.

Қирғизистон халқ ассамблеяси Ўш вилояти бўлими. Ўш вилояти ўзбек миллий маданий маркази томонидан мезбонларга махсус совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ушбу ўртоқлик учрашувини ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган Фарғона футбол ассотциацияси биринчи вице-президенти Носиржон Отақўзиевга, ассотциация ижрочи директори Равшанбек Мирзакаримовга ҳамда “Аҳмадхон” футбол мактаби раҳбариятига, жумладан мактаб мураббийси Равшанбек Турсуновга шунингдек дўстлик учрашувларида яқиндан ёрдам берган барчага ташкилотчилар –  Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қирғиз Республикаси бўлими алоҳида миннатдорчилик билдиради.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]