Андижонда байрам шукуҳи
Куни кеча Андижон шаҳрида “1 октябрь – Устозлар ва мураббийлар куни” муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтди. Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими фаоллари, талаба ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган ушбу кечада Андижон қишлоқ хўжалик институти фахрийлари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари касб байрами билан муборакбод этилди.

Байрамона дастурхон устида давра суҳбати бўлиб, профессорлар ўз билим ва тажрибаларини талаба ёшлар билан ўртоқлашдилар. Кеча қаҳрамонлари – фаол устоз ва мураббийларга Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, институт ректори ташаккурномаси, эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Шунингдек туркий халқлар тарихи, миллий қадриятлари ва маданиятини муҳим тадқиқотлари билан ўрганиб, халқларимиз орасида тарғиб қилиб келаётган Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Андижон вилоят бўлими раҳбари, таржимон адиб Ҳабиб СИДДИҚқа Қозоғистон Республикасидаги “Дунё талантлари уюшмаси”нинг «Аҳмад Яссавий » медали топширилди.

Вилоятнинг таниқли ва ёш истеъдодли санъаткорлари устоз ва мураббийларни муборакбод этдилар, куй ва қўшиқлари билан даврага файз киритдилар.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати