Навоий вилоятида бир гуруҳ ўқитувчилар касб байрами билан муборакбод этилди
Халкаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими ўз фаолиятлари давомида ёш ўғил-қизларимизнинг муносиб таълим – тарбия олишлари йулида ўқув муассасалари билан хамкорликда изчил фаолият олиб бормоқда. Бунинг исботи ўлароқ куни кеча Навоий давлат педогогика институтида, 2-сонли, 12-сонли ҳамда 16-сонли умумтаълим мактабларида 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан маданий тадбирлар ташкил этиб, соҳа фидойиларини муборакбод этдилар.





Ушбу сана муносабати билан фонднинг Навоий вилояти бўлими раҳбари Рамазон Эгамов жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Турон Фанлар Академиясининг фахрий ёрлиғи билан такдирланди.
Тантаналар ҳамон давом этмоқда.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати