ТАНЛОВ
Парламент комиссиясининг
2023 йил 28 июлдаги
49-сонли
қарорига 1-илова
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий
ва экологик маданиятни юксалтириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 4-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- Маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ижтимоий чора-тадбирларини амалга ошириш;
- Юқумли касалликларнинг профилактика қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
- Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш соҳасида ижтимоий шериклик ривожлантириш;
- Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда ижтимоий шерикликни йўлга қуйиш;
- Фавқулодда ҳолатларда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш, ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш;
- Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ОАВ ролини кучайтириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2023 йил 2 августдан 4 сентябргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.