Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 АМИР ТЕМУР МЕРОСИ ВА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС

АМИР ТЕМУР МЕРОСИ ВА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС

 Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги олдидан Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али Аҳмедов ва бир гуруҳ темуршунос олимлар Шаҳрисабз шаҳрида ҳам бўлишишди.
Дастлаб »Темурбеклар мактаби»да »Амир Темур мероси ва учинчи ренессанс» мавзусида конференция ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан темуршунос олимлар талабаларга бобокалонимиз Амир Темурнинг нафақат Шаҳрисабздаги, балки Турон заминдаги катта бунёдкорлик ишлари, жаҳон тамаддунида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Ҳалқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди томонидан ёш ҳарбийлар мактабига китоблар совға қилинди.

Меҳмонлар Шаҳрисабзнинг диққатга сазовор жойларини – »Дор ус-сиёдат» мажмуасини, Амир Темурнинг ер ости даҳмасини, Соҳибқироннинг пири Шамсиддин Кулол мақбарасини зиёрат қилишди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan