Жорий йилнинг 14 февраль куни Андижон шаҳрида шоҳ ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган адабий-бадиий, маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва Андижон қишлоқ хўжалик институти ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда ёзувчилар, олимлар, профессор-қитувчилар, талаба ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Андижон қишлоқ хўжалик институти проректори Абдусалом Мақсуталиев, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари, ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ, доцент Расулжон Юсуповлар Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёевнинг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мазмун ва моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар, буюк бобокалонимиз меросининг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни, китобхонлик маданияти хусусида фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир давомида иқтидорли талаба ёшлар томонидан тайёрланиб, намойиш этилган саҳна кўринишлари ҳамда Бобур ғазаллари ва рубоийларидан куйланган қўшиқлар томошабинлар дилларини хушнуд қилди.
Ёшларнинг фаол иштироки билан ўтган мароқли тадбир адабиёт байрами, шеърият байрамига айланиб кетди ва иштирокчиларда катта таасссурот қолдирди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат фонди дўстлари клуби»
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати