Жорий ойнинг 20 январь куни Қарши шаҳрида Халқаро »Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти муассасасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги олдидан Халқаро Амир Темур жамоат фонди ва Халаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг вилоят бўлимлари ҳамкорлигида “Соҳибқирон Амир Темур – кўҳна Насаф бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Бир гуруҳ ёшлар иштирокида ўтган тадбирда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев кўҳна Насафда Соҳибқирон Амир Темур томонидан кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб, буюк саркарданинг юрт ободончилиги йўлида қилган ишлари ҳали тўлиғича ўрганилмаганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, у Амир Темур тарихини чуқур ўрганиш – ёшларни юртга садоқат руҳида тарбиялашда ва уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида гапирди.
Шундан сўнг “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари, адиба Шарофат Ашурова юртимизда яшаб ўтган улуғ аждодларимиз ҳаётини ўрганиш давр тақозоси эканлигини, юртимиз тарихини англаш келажак авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Иштирокчилар учун суҳбат қизиқарли маълумотларга бой бўлди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат фонди дўстлари клуби»
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати