Яқинда Самарқанд вилоятида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фонднинг вилоят бўлими раҳбари Қўзивой Мамарайимов олиб борди. Унда раёсат аъзолари ва шоир Баҳриддин Ҳамроқулов иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибига қуйидагилар қўйилди:
1) Самарқанд вилоятидаги Темурийшунос олимлар
альбомларини ташкил этиш;
2) Фонд раёсати аъзолари тавсияси билан Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган китоблар ташкил этиш;
3) Шоир Баҳриддин Ҳамроқуловнинг «Темурнинг туғилиши», «Темурбекнинг севиб қолиши» шеърий тўпламларини муҳокама қилиш.
Шунингдек, иштирокчилар профессор Қ. Мамарайимовнинг ахборотини муҳокама қилишиб, жойларда ўтказилаётган тадбирлар Соҳибқирон ибратли ҳаётининг моҳиятини аҳоли онггига етказишда катта роль ўйнаётганини айтишди.
Яқинда олима Маҳкамой Турсунова Туркия давлатига боргани, у ерда Амир Темур ва Боязид Йилдирим шарафига ташкил этилган тадбирлар хусусида сўз юритилди. Ҳамда 2023 йилда Амир Темур меросини ўрганиш борасида қилиниши зарур бўлган режалар ўртага ташланиб, ечимлари муҳокама қилинди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди дўстлари» – клуби
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати