Халқаро Амир Темур Хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими томонидан олий ўқув юртлари ва вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда талабалар ва ўқувчи ёшлар ўртасида «Миллатнинг дардларига дармон бўлинглар» мавзусида иншо, баён, ижодий ишлар тонлови ўтказилмоқда.
Фонд фаоллари билан ҳамкорликда Фарғона туманидаги қатор умумтаълим мактабларида мавзуга доир суҳбатлар, учрашувлар ўтказилиб, маърузалар қилинмоқда. Ўқитувчи ва ўқувчиларга китоблар совға тариқасида улашилмоқда.
Жорий йилнинг 26-октабр куни Фарғона шаҳридаги Темурбеклар мактабида ҳам ушбу мавзуда олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, мавзу бўйича ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказилди, кўрик танловнинг олиб борилишига мутасаддилар жиддий эътибор қаратишди.
Фарғона вилояти бўлими қошидаги «Ирмоқлар» талаба ўқувчи-ёшлар иштирокида кўнгиллилар гуруҳи ташкил этилгач, гуруҳ аъзолари ўзлари истиқомат қилаётган шаҳар, қишлоқлар, маҳаллалар, яшаб ўтган тарихий шахслар ҳақида маълумот тўплашиб, маълумотлар манбасига киритишади ва кенг оммага етказишади. Бу билан ёшларда ўзи яшаб турган жойлар, у ерда яшаган инсонлардан ва шу орқали ўз миллатидан фахрланиш, ғурур ҳисларини тарбиялашга ҳаракат қилиш бош ғоядир.
Иншолар, баёнлар кўрик танлов ғолибларини Тошкент шаҳрига – Темурийлар тарихи давлат музейига юбориш режалаштирилмоқда.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат фонди дўстлари клуби»
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати